Maftuna.Ru

Assalomu alaykum, Mehmon
Assalom alaykum,
Турмуш қурмоқчи бўлган опа-сингиллар воқеаси
Тунда одатдагидек совуқдан жунжикиб ўриндан турдим ва секин йўлакка чиқдим. Опамдан бошқа оиламдагиларнинг барчаси уйқуда эди. У ноутбук олдида ўтирар, дўстларидан ким биландир чатда суҳбатлашар эди. Мен ундан "Бирга ибодат қилишни хоҳлайсизми?" деб сўрадим. У бандлигини айтди. Мен унинг мақсадини тушуниб ёлғиз намоз ўқигани кетдим.

Таҳажжуд доимо менга дунёни ҳис қилишга ёрдам берган. Бу менинг Роббим билан алоқамдир. У — менинг энг яхши дўстим. У билан совуқ тунда бўлса ҳам гаплашиш мен учун бахтдир. Роббим бу вақтда менинг овозимни эшитиш учун дунё осмонига тушади. Бу ҳолатда уйқу ҳам, совуқ ҳам мени тўхтата олмайди. Мен қачондир Роббим билан албатта учрашишимни биламан ва бу Аллоҳ хоҳласа тезроқ рўй беришини истайман. Бу мен учун шундай бебаҳо вақтки, У билан барча нарса ҳақида гаплашиш билан енгиллашганимни ҳис қиламан.
Ўша куни мен Аллоҳ таолодан тақводар эр насиб қилишини сўраб дуо қилдим. Биламан, ўзим у қадар тақводор эмасман, бироқ холис ва чуқур иймонга эга одам билан турмуш қурсам бахтли бўлишим мумкин ва Аллоҳ таоло мендан рози бўлади. Ҳамда синглим ва барча дугоналарим ҳаққига уларга ҳам иймонли, тақволи эрлар насиб қилишини сўраб дуо қилдим.
Намозни тугатгач, эшигим олдида опам тургани ва менга тикилиб қараётганини кўрдим. Ўзимни ноқулай сездим ва унга нима керак эканини сўрадим. У мендан: “Нима деб дуо қилдинг”, – деб сўради. Мен ҳеч нима жавоб қилмадим – гапиргим келмасди.
Бироқ у таслим бўлмагунимча қўймади. Уялсам-да, лекин, у ўзига қандай эр хоҳлашини сўрадим. У бироз ўйладида, жавоб берди: “Мен кимга турмушга чиқишни биламан! У жуда чиройли бўлиши керак... мовий кўзли, қўнғироқ сочли, баланд...”.
“Тўхта! Мен тушундим! Сен чиройли йигитга турмушга чиқмоқчисан, тўғрими?” – деб сўрадим шунда. Бошини қимирлатиб, “Ҳа”, – деб жавоб берди у. Мен унга чиройли ташқи кўринишга эга кишига эмас, солиҳ кишига турмушга чиқишни маслаҳат бердим. Лекин у “чиройли йигит – ҳаммадан энг яхшиси”, дея астойдил туриб олди.
Мен: “Покиза қалб эгаси чиройли юзли кишидан кўп чандон чиройлироқ, чунки ташқи гўзаллик ўткинчидир” – деб жавоб қилдим. Анча кеч бўлиб қолганди, ва опам ўз хонасига ухлагани кетди. Эрталаб биз коллежга йўл олдик. Йўлакдан юриб борарканман, олдимга иккита синфдош қизлар югуриб келишди ва бир-биридан ўзарга бақиришарди: “Топчи, бизга ким янги келди?!”. Мен нима бўлаётганини тушунмасдим!
Сара ва Рафия ҳеч ҳам тинчланмасди ва, охири, машҳур бир мусулмон-муҳандиснинг ўғли энди бизда ўқишини айтишди. Мен: “Нима қилибди, синфимизда яна битта ўқувчи!”, – дедим. Лекин улар кўнмай, ҳамма вақт у ҳақида чуғурлашарди ва бу ишлари билан жуда жонимга тегиб кетишди.
Қўнғироқ чалинди. Инглиз тили дарсига боришим керак. Синфга кирар эканман бир йигит менга назар солиб турганини пайқадим. Мен кўзимни ерга қаратиб, жойимга бориб ўтирдим.
Энг яқин дугонам, Фара кечқурун уйига бошқа қизлар билан мени ҳам таклиф қилди. Эртаси куни унинг уйига бордим, бошқа опа-сингилларим ҳам шу ерда экан. Биз мазза қилиб ўтирдик, сўнг кутилмаганда Фара турмушга чиқиш ҳақида гап очиб қолди, қолганлар эса давом этиб кетди.
Эртаси куни эшигимизни совчиллар қоқиб келди. Бу Амир исмлик йигит ва унинг жуда бой отаси эди. Улар отам билан гаплашиб, мени келинликка сўрашди. Мен Амир билан учрашдим ва иккимиз бироз суҳбатлашдик. У менга умуман ўхшамаган ҳамда иймони ҳам заиф эди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Қачон олдингизга динига ва хулқига рози бўладиган одам келса, бас, уни уйлантириб қўйинг, бундай қилмасангиз ерда фитна ва фасод тарқалади», дедилар. Ибн Можа, Термизий ва Ҳоким ривоятлари.
Кейинги куни, СубҳанАллоҳ, ажойиб иш содир бўлди. Отамга Мусаб Абдулла исмли, жуда диндор биродаридан яна бир таклиф тушди. Унинг феъл-атвори ва қизиқишлари меникига жуда ўхшар эди. У Ислом ҳақида теран тушунчага эга эди ва мен рози бўлдим. Мусаб иккимизнинг никоҳимиздан бир йил ўтгач, энг яқин дугонам Фара Амирга турмушга чиққанидан хабар топдим.
Manba: Oilam.uz
 
Java kitob ko'chirish

»HAYOTIY»»MAQOLALAR
Kutubxonaga
Maftuna.Ru - Super Portal 2013-2019
uzfor.uz