Maftuna.Ru

Assalomu alaykum, Mehmon
Assalom alaykum,
Аёл Икрори
Ажрашишни хохлайман . . . ! ! !

Бир куни Абу Ханифа (р.а.) олдиларига бир аёл келиб - “Сиз икки йил олдин мен билан эрим орамизни никохлаб қўйган эдингиз. Энди эса ажраштириб қўйинг. У билан бошқа яшашни хохламайман” - деди.
Ажрашни хохлашингга нима сабаб бўлди? - қизиқиб сўрадилар Абу Ханифа (р.а.)
Аёл: Хамманинг эри ўз вақтида уйга қайтади, меники эса ишда хар доим ушланиб қолади. Шуни деб бахслашсам, уйда хар сафар жанжал - деб тушунтирди.
Абу Ханифа (р.а.) хайрон бўлиб, сўрадилар: Сабаб фақат шу-ми!?
- Ха , мен бундай камчилиги бор киши билан яшашни хохламайман! - деб жавоб берди аёл.
Абу Ханифа (р.а.): “Майли, бироқ бир шарт билан ажратишим мумкин. Уйга қайтиб боргин-да, катта ширин нон ёпиб, менга келтир. Аммо уйингдаги хеч қайси нарсадан нон тайёрлаш учун фойдаланмагин. Ун, туз хатто сувни хам қўшниларингдан сўра ва албатта уларга нима сабабдан сўраётганингни хам тушунтиргин,” - дедилар.
Аёл уйига қайтибоқ, хеч нарсага чалғимасдан шу ишга киришиб кетди. Қўшниси олдига чиқиб, айтди:
- Эх, Мариям, менга бир косада сув берсанг
- Нима сизларда сув тугаб қолдими? Ахир сизларникида қудуқ бор эди-ку.
- Сув бор, лекин мен Имомни олдига эримдан шикоят қилиб, хамда орамизни ажратишни сўраб борганимда бир шарт берганди деб холатни тушунтирди. Аёл гапини тугатиши билан қўшни хўрсиниб:
- Эх сен менинг эрим қанақалигини билганингда эди! - деб ўз дардини айтишни бошлади. Шундан сўнг аёл Осиё исмли қўшниси олдига бориб, туз сўради.
- Фақат бир қошиқ сўраяпсан, нима уйингизда туз тамом бўлдими?
- Туз бор, бироқ мен эримдан арз қилиб, Имомни олдига орамизни ажратишни сўраб борганим-да, - деб аёл гапини тугатмасидан, қўшниси:
- Эхх, сен менинг эрим қандай эканлигини билганингда эди, - деб эридан нолишни бошлади.
Аёл бирон бир нарса сўраб қайси қўшниси олдига кирмасин, хаммаси ўз эридан шикоят қиларди. Нихоят, у ата ва ширин нон ёпиб Имом Абу Ханифа (р.а.) га келтириб бериб,
- Сизга рахмат, менинг мехнатимдан хосил бўлган нондан оилангиз билан танаввул қилинг. Лекин мени турмуш ўртоғим билан ажратишни ўйламанг.
- Нима сабабдан, қизим, - деб сўради Абу Ханифа (р.а.)
- Менинг умр йўлдошим хамма қўшниларимнинг эрларидан яхши экан, - деб аёл хурсанд бўлиб жавоб қайтарди . . .
 
Java kitob ko'chirish

»TASRLI»»HIKOYALAR
Kutubxonaga
Maftuna.Ru - Super Portal 2013-2019
uzfor.uz