Maftuna.Ru

Assalomu alaykum, Mehmon
Assalom alaykum,
Dolzarb eng katta muammo..?
Оилали
фоҳишалар...
Кейинги пайтларда
хиёнат сабабидан
парокандаликка
учраётган оилалар
ҳақида кўп эшитяпмиз.
Бу ҳол ёш оилалар
қолиб, ўн-ўн беш йил,
балки ундан ҳам кўпроқ
бирга ҳаёт кечирган эр-
хотинлар орасида ҳам юз
бераётгани ачинарли
ҳол. Ҳаёт аччиқ-чучугини
татиб кўрган, оқ- қорани
ажрата оладиган
кишиларнинг бу тахлит
шармисорлик билан
ажралиши таажжубга
солади кишини. Минг
хижолатлик билан
сабабини сўрасангиз, тап
тортмай: — Эрим билан
чиқишолмай қолдик.
Менга ишонмайди. Ҳар
қадамимни пойлайди.
Бунақа ҳаёт кимга
керак?!- дейишади
чимирилиб. Шунча йил
бирга яшаб, энди эри
ишонмай қолган экан.
Демак... Умуман олганда
никоҳига, оиласига
хиёнат қилиш, шаҳвоний
нафсга эрк бериш
халқимизда ва
динимизда қаттиқ
қораланади. Гарчи
эркакнинг хиёнати
“йигитчилик”ка йўйилиб
оқланиб олинса-да, Аёл
хиёнати кечирилмайди!
— Ўғлимнинг оиласи
бузилиб кетди, икки
неварам ўзимда қолди, -
дейди Тошкент
шаҳридан қўнғироқ
қилган онахон.- Келиним
ёмон йўлга кириб кетди.
Ўғлим билан
ажрашишганди, бундай
нопок аёл оналикка,
бола тарбиялашга
нолойиқ деб, болаларни
ўзим тарбиялайдиган
бўлдим. Фарзандларимни
уйли-жойли қилиб
тинчидим, энди
хотиржам нафас олсам
ҳам бўлади, деб
турганимда бу кунлар
ҳам бошимда бор экан.
Бир пайтлари
аёлларнинг хиёнати
ҳақида гапириш,
эшитишнинг ўзи ор эди.
Ҳозир ҳар куни
кимнингдир хотини,
келини ё қизи хиёнат
устида эрининг яқинлари
томонидан ушлангани
ҳақида гап-сўзлар
қулоққа чалиниб туради.
Одамлар
шармандаликдан шарм
қилмай қўйдилар чоғи?
Ёш-ёш жувонларни
кўрсангиз, алламбало
кийимларни
кийволишган. Кўзлари
бежо, қачон қараманг
кўчада. Орқаваротдан
эшитсангиз, оиласи
бузилган бўлиб чиқади.
Номигагина эрга тегиб
чиқишган, ўзларининг
айтишича юзларини
ёруғ қилиб олиш учун.
Энди ажрашиб олиб
хушига келганини қилиб
юришибди. Икки ўртада
яна қийинчилик, азият
болаларга!
Невараларимни яхши
парвариш қилишга, меҳр
беришга ҳаракат
қиламан, аммо барибир
онаси бўлолмайман-да!
Болага она меҳри, она
тарбияси зарур!
Оналарнинг аҳволи эса
ҳалиги!.. Оиласидаги
етишмовчилик ёки
эрининг рўзғорни
таъминлай олмаётганини
важ қилиб шаҳвоний
нафси йўлига кириб
кетган аёлларни ҳеч
қандай ҳолатда оқлаб
бўлмайди!
Эҳтиёжмандлик ҳеч
қачон ахлоқий
бузуқликка сабаб
бўлмаган, бўлмайди ҳам!
Аёлнинг нопок йўлга
қадам босишининг битта
ва битта йўли —
тийиқсизлик ва
маънавий қашшоқлик!
 
Java kitob ko'chirish

»TASRLI»»HIKOYALAR
Kutubxonaga
Maftuna.Ru - Super Portal 2013-2019
uzfor.uz