Maftuna.Ru

Assalomu alaykum, Mehmon
Assalom alaykum,
OZGINA KECHIKDING BOLAM.
Жасур ишдан кеч қайтди. Кириб онасига салом бердида, сўрига ёнбошлади. Аёли Шоҳида ичкаридан овқат ва дастурхон кўтариб чиқдида: - Келинг бегим, чарчамадингизми? Келишингизга сиз яхши кўрадиган манти тайёрладим, сиз еб туринг, ҳозир ман чой ҳам дамлаб келаман, дея ичкарига кириб кетди. Халидан бери қовоғидан қор ёғиб ўтирган қайнона “пақ” этиб ёрилди: -Ширин-ширин таомингни бошимга ураманми, уни ўрнига биттагина бола туғиб берсанг бўлмайдими, қўлингдан таомдан бошқа нарса келмайди, биттагина ўғлим наҳот энди бефарзанд ўтсая.... Жасур онасини дийдиёси яна бошланганидан бир оз жаҳли чиқиб: - Ойи, яна бошладингизми ўша эски записни, бир кун тинчгина овқатлана олмаймана, бу бечора ҳам Худо эмаску, ўзига бола ясаб олса. – Сен жим ўтир, 2 йил бўлдия, сен тенги уйланганларни боласи “дада” деябди, сени бўлса овунчоғинг шу ширин овқатлари, ахир мани ҳам орзу ҳавасларим бор, ман ҳам буви бўлишни, набирамни кўчада етаклаб юришни ҳоҳлайман, дея онаси эски гапларини такрорлай бошлади. – Нима қилайлик ойи, ахир бормаган докторимиз қолмади, айб менда эканку, Аллоҳ насиб қилган куни фарзандли бўлармиз. Мана янги даволаниш курси тугади, докторим, яхши натижага умид бор деябди, сабр қилайликчи.... - Эййййй сабр сабр деб икки йилдан бери мани қулоғимга достон ўқийсан, бу шумтумшуғинг ўзи қисир чиқди. Бизни авлодда бундақаси ўтмаган, бунингни зотини Худо билади, қанақалигини, мана топиб келганинг....хуллас қатъий гапим шу: Ажрашасан, агар ажрашмасанг, мани сендек ўғлим йўқ, ё онам дейсан ё шу туғиш бахтидан маҳрум бўлган бахтиқароингни дейсан. Жасур бу гапларни биринчи марта эшитиши эди. Илгари ажрашиш ҳақидаги гаплар айтилмасди. – Ахир уни севаман ойи, албатта сизга ҳам ўғиллик муҳаббатим чексиз, лекин у бечора ҳам шу уйда ману сизни деб юрибди. Ўзи ҳам кечалари ич ичидан эзилади, “шундай бахтли оилага битта фарзанд туғиб бера олмадим”, деб....озгина сабр қилайлик.... - Севги, фарзанд бор жойда бўлади, болам, буни унутма, бунинг туғмайди, афтидан туғадиганга ҳам ўхшамайди. Ажрашасан вассалом.... Қўлида чой кўтарган Шоҳида сўрига яқинлашар экан, қайнонасини бу гаплари уни юрак юрагини
тилка пора қилди. Кўзи жиққа ёшга тўлиб, келиб чойнакни қўйдида, йиғлаб хонасига кириб кетди. Бу холат қайнонасини бадтар асабини бузди: - Вой бу кишимни жаҳл қилганларини, аввал мана бу ерга иккита қоракўзни чиқариб қўйинг, кейин манга жаҳл қилинг келинпошша....сизни ёшингизда ман 3 та туққандим... Бу можаролар ва ниҳоят поёнига етди. Она ўз мақсадига эришди. Жасур жонидан ҳам ортиқ кўрган Шоҳидасини кўп кунлик онасини жанжалларидан кейин талоқ қилди. Қонуний нигоҳларини ҳам ажратишди. Иккиси ҳам икки тарафда жуда қийналишар, гоҳ гоҳ учрашиб туришарди. Лекин бу ҳам узоққа чўзилмади. Жасурга онаси келин қилибди. Тезда тўй қилиб ҳали келинни кетганига бир ой бўлмай янги келинни тўй қилиб олиб келди. Бу хабарлар Шоҳидани қулоғига етганда, ўзини қўярга жой топмай, роса йиғлади. Юраги беҳузур бўлиб... икки кун ётди, аҳволи яхшиланмади. Ойиси доктор чақирди. Доктор текшириб кўриб: - Ҳавотирга
ўрин йўқ, қизингиз
хомиладор, икки ойликга ўтиб қолибди боласи, дея чиқиб кетди. Шоҳида бу гапдан на хурсанд бўлишини ва на ҳафа бўлишини билмай гоҳ кулимсирар, гоҳ йиғларди...Аста қорнини силар экан: “Болам, озгина кечикдингда...озгина кечикдинг” дея жим қолди.... Азиз ёшларимиз, укалар ва сингиллар! Фарзанд Аллоҳнинг неъмати, кимга эрта кимга кеч беради, кимга кўп, кимга кам беради, кимга ўғил, кимга қиз ва яна кимгадир ҳар иккаласидан беради ва яна кимнидир бефарзанд ўтказади. Бу ҳақида Аллоҳ Таоло Китобида ҳабар бериб қўйган. Чин сўраганларга, албатта неъматларини аямайди. Шошқалоқлик қилманг, сабрли бўлинг, севиб қурган оилангиз бузилишига бунчалар шошилманг! Қайноналарга ҳам айтадиганимиз: Фарзандни келин ва куёвни хоҳиши дунёга келтирмайди, кечиккан набирангизни деб, икки ёшни ҳа деганда чақиб қийнаверманг, балки бу ҳам бир синовдир, балки Аллоҳ сабрингизни синаябди. Барчамизга бахтли оила қуриш, солиҳ фарзандлар кўриш насиб этсин...!
 
Java kitob ko'chirish

»YANGI HIKOYALA
Kutubxonaga
Maftuna.Ru - Super Portal 2013-2019
uzfor.uz